Битирувчилар форуми ишга жойлашишда ёрдам беради

    Жорий ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясини 1258 нафар йигит-қиз тамомлайди. Уларнинг 1009 нафари бакалавр, 249 нафари магистрлардир.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги “Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023/2024 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясини тамомлайдиган бўлғуси мутахассислар учун битирувчилар форуми ташкил этилди. Бу орқали ёшларнинг ихтисослигига мос иш билан таъминланишига кўмаклашиш мақсад қилинган.

    Мазкур форумда иш берувчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий тиббиёт муассасалари, идоравий ва хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этиб, Тошкент тиббиёт академияси битирувчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилди ҳамда иш жойлари ҳақида келишиб олди.

    Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига эришиш ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ундан самарали фойдаланиш билан бевосита боғлиқ. Юртимизда ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳар тамонлама баркамол этиб тарбиялаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаган ҳолда турмуш даражасини юксалтириш ва салоҳиятидан юрт равнақи йўлида унумли фойдаланишга катта эътибор берилмоқда.

    Маълумот учун айтиш жоиз, жорий ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясини 1258 нафар йигит-қиз тамомлайди. Уларнинг 1009 нафари бакалавр, 249 нафари магистрлардир. Вилоятлар бўйича таҳлил қилинганда битирувчиларнинг асосий қисми Тошкент вилояти (118 нафар), Қашқадарё вилояти (145 нафар) ҳамда Тошкент шаҳри (549 нафар)га тўғри келади.

    Бу ўқув йилида халқ табобати йўналишини тугаллайдиган 34 нафар битирувчи кейинги йиллардан илк бор давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида халқ табобати шифокори сифатида фаолият юритади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates