“Асакабанк” Наманган вилоят филиалида “Янги Ўзбекистон” газетаси кунлари ўтказилди

    Маданият 24 ноябр 2023 1207

    “Асакабанк”нинг “Маънавият ва маърифат соати” доирасидаги тадбирда марказий ҳамда вилоят расмий газеталари масъул ходимлари иштирок этишди.

    Дастлаб банк филиали раҳбари Бекзодбек Сулаймонов сўзга чиқди. У китоб ва матбуот мутолаасининг давлат хизматчиси камолотидаги ўрни алоҳида эканлигини ҳаётий мисоллар асосида қисқача тушунтирди. Ташкилот ва идоралардаги маънавий муҳит яхши бўлишида, ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлашда, топшириқларни тезкор ва сифатли бажаришда, иш самарадорлигига эришишда ижодийлик, креативлик, маданий дам олиш ва спорт билан шуғулланиш катта аҳамиятга эгалигига тўхталди.

    Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси нашри ҳисобланган “Янги Ўзбекистон” газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Орифжон Жўраев, вилоят ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталари бош муҳаррирлари Акрамжон Сатторов, Одилжон Иномовлар “Асакабанк” вилоят филиалидаги ҳар тарафлама ижобий ўзгаришларни эътироф этиб, бу борада раҳбар тажрибасини, ташаббускорлигини алоҳида таъкидлашди.

    “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири мазкур босма нашрнинг даврийлиги, мазмун-мундарижаси тўғрисида батафсил гапириб берди. Дарҳақиқат, ҳозирда юртимиз, ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, халқаро ҳамкорликка оид жараёнларни ёритишда, кенг оммага етказишда газеталар имкон қадар фаоллик, фидойилик намунасини кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқлар ривожланган замонда толмас тарғиботчилик вазифасини шараф ва машаққат билан уддалашмоқда.

    Бугунги кунда “Янги Ўзбекистон” таҳририяти томонидан нафақат кунлик газета чоп этилмоқда, балки унинг интернет, ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифалари мавжуд. Жумладан, www.yuz.uz веб-сайти, yuz_official Телеграм канали, Инстаграм, Ютуб, Фейсбук каби платформаларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Айни платформаларда мунтазам равишда ахборотлар, таҳлилий материаллар, видеоинтервьюлар, суҳбатлар жойланади.

    Самимий ва қизғин руҳда кечган учрашув давомида журналистлар банк мутахассисларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтаришди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates