Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоятдаги ОАВ вакилларини қўллаб-қувватлаш ва улар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Вилоят ҳокимлиги соврини учун” спорт мусобақалари ташкил этилади.
Мусобақалар 23 декабрь, шанба куни Андижон шаҳридаги “Дўстлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, эстафета, волейбол ва мини футбол турлари бўйича беллашадилар.
Жамоалар техник ходимлар, операторлар, журналистлар, ҳудудий мухбирлар, блогерлар, бошловчилар, матбуот хизматлари, газеталар вакилларидан алоҳида таркибда шакллантирлиши режалаштирилган.









