10 дона автомобил сотиб олиши бўйича фуқаро билан ҳеч қандай шартнома тузилмаган — “UzAuto Motors”

    Саноат 7 ноябр 2023 2176

    Шу кунларда интернет тармоқларда Chevrolet автомобиллари учун шартнома тузиш билан боғлиқ бир нечта хабарлар кенг тарқалди. Хусусан, Telegram каналларда Д.К исмли харидор томонидан шартнома тузилган автомобиллар рўйхати (камида 10 дона) акс этган сурат ҳам жойлангани шулар жумласидан.

    Ушбу ҳолат юзасидан UzAuto Motors матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 ноябр санасида ушбу суратда исми келтирилган фуқаро билан Chevrolet автомобилини сотиб олиш бўйича ҳеч қандай шартнома тузилмаган.

    Бундан ташқари, 3 ноябр куни шартномалар Chevrolet Lacetti’нинг фақат L-Style AT Plus модели учун мавжуд бўлган. Аммо, расмда бир вақтнинг ўзида Lacetti автомобилларининг камида 4 та комплектацияси, шу жумладан, механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган моделини ҳам кўриш мумкин.

    Шу билан бирга, аввалроқ яъни 28-30 октябр кунлари бир қатор Телеграм-каналларда ҳам автомобил ишқибозлари ўртасида тушунмовчилик келтириб чиқаришга уриниш ҳолатлари кузатилган эди. Интернет тармоқларда 30 октябрдан бошлаб оммабоп автомобиллар сотуви бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди, бу эса аҳолининг Chevrolet дилерлик марказларида шартнома очилмасдан аввал сабабсиз тўпланишига олиб келган.

    Мазкур сохта маълумотга қўшимча равишда, шу кунларда аҳоли ўртасида автомобил учун шартномалар тузиш билан боғлиқ шов-шувларни кўтаришга уриниш ҳолатлари ҳам кузатилди. Бунга мисол тариқасида, гўёки дилерлик маркази ходимлари ёпиқ эшиклар ортидан автомобил сотиб олиш бўйича 50 та шартнома тузганлиги акс этган видеотасвирларнинг кенг тарқалганини ҳам келтириш мумкин.

    Компания таъкидлашича, Chevrolet автосалонлари билан боғлиқ мазкур ҳодиса бир неча муддат аввал содир этилган бўлиб, жорий йилнинг ноябр ойида оммабоп автомобиллар учун очилган шартномаларга алоқаси йўқ, буни видео тасвирлардаги аҳолининг ҳозирги мавсумга мос кийимда эмаслигидан билиш мумкин.

    “UzAuto Motors” бундай ҳолатларга жуда жиддий ёндашади ҳамда компанияга ушбу ҳодиса тўғрисидаги маълумот келиб тушиши биланоқ, ушбу дилерлик марказида шартнома тузиш тизими дарҳол узилган. Бундан ташқари, ушбу салон раҳбариятига нисбатан интизомий ва жазо чоралари қўлланилди.

    Шунингдек, “UzAuto Motors” контрактация бошлангани ҳақидаги маълумотларни фақат расмий каналларда эълон қилинишини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates