Россия Федерациясида иш-фаолияти давомида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиққа учраган, мажбурий меҳнат ёки зўравонлик қурбони бўлган ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига моддий ва ижтимоий кўмак кўрсатилади.
Туризм шундай соҳаки, у қаерда ривожланса, ўша жойда инфратузилма, яъни йўл, электр-энергия, сув, табиий газ, алоқа ва транспорт хизматлари замон талаблари даражасига кўтарилади.
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йил давомида Рақобат қўмитасига келиб тушган 48 мингдан зиёд мурожаатнинг асосий қисми — истеъмолчиларга чегирма ёки акция ҳақида нотўғри, чалғитувчи ва тўлиқ бўлмаган ахборот берилгани билан боғлиқ.
«Қамчиқ» довонида ёғингарчилик муносабати билан ФВВ томонидан хоҳловчи йўловчилар учун исиниш масканлари ташкил этилди.
Корея Адлия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб автомобиль кузовини бўяш йўналишига хорижлик мутахассисларни жалб этишга рухсат берди. Илгари бу соҳада фақат маҳаллий кадрлар фаолият юритарди. Ўзбекистон мазкур лойиҳага биринчи бўлиб жалб этилмоқда.
Халқимизда кўнгиллилик (волонтёрлик) маданияти азал-азалдан ривожланган. Уй қуриш, ариқ қазиш, йўл ёки боғ-роғларни тозалаш, дарахт экишда бир тану бир жон бўлиб хизмат қилиш, ҳашарда элка тутиб маҳалладошларига кўмак бериш гўзал қадриятлардан саналади. Бу эзгу амал янгича шакл ва мазмун касб этиб, бугунги кунда волонтёрлар ҳаракати билан уйғун бўлиб бормоқда.
Истеъмолчилар орасида «савдо-дилерлик корхонасиданмиз» деб қўнғироқ қилиб, жасоратли чегирма ва бонуслар ваъдаси билан фирибгарлик қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Рақобат қўмитаси аҳолини бундай найрангларга учмасликка чақиради.
Ҳозир республикамизда 1 миллион 58 минг нафар ногиронлиги бўлган шахс яшайди, шу жумладан 173 минг нафари болалардир.
Тошкент вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматлари бўйича йирик қонунбузилиш аниқланди — бешта корхона 250 мингга яқин истеъмолчидан жами 8,8 млрд сўм ортиқча тўлов ундиргани маълум бўлди.