“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди.
Жонажон диёримизда дала ишлари, жорий мавсум якунига етиб бораётган ушбу қутлуғ айёмда сизларни ва кўпмиллатли бутун халқимизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Швеция Миллий савдо кенгаши томонидан уюштирилган ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга бағишланган вебинарда мамлакатимизнинг етакчи экспортчи компаниялари вакилларининг иштироки ташкил этилди.
Самарқанд агроинновасиялар ва тадқиқотлар институтида “Ўзбекистонда картошка уруғчилигини ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги "Нурли тонг силк" МЧЖ пиллачилик кластери томонидан тут баргидан чой ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилди.
БМТнинг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг “Жаҳон миқёсидаги муҳим қишлоқ хўжалиги мероси тизими” (GIAHS) ташаббуси доирасида Ўзбекистонда GIAHS мақомини олиш учун танланган ҳудуд сифатида қаралиши мумкин бўлган ҳудудларнинг миллий рўйхати шакллантирилмоқда.
«Самарқандда хурмо мевасини қуритиш орқали қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш» маҳаллий лойиҳаси институт ҳамда Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети билан ҳамкорликда амалиётга татбиқ қилинмоқда.
Россияда сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган биринчи автоном ва кабинасиз мини-трактор ишлаб чиқилди, бу қурилманинг дунёда ўхшаши йўқ, деб хабар берди Cognitive Pilot компанияси матбуот хизмати.
Илғор фермер ўз ишчиси – илғор механизатор Собиржон Эргашевга замонавий Onix автомашинаси совға қилди.