Жорий йил 11 февралда Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон-Покистон муносабатлари тарихида илк бор «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Малайзияга расмий ташрифи арафасида 3 февралда ушбу мамлакатнинг Пенанг штатида «Ўзбекистон — Буюк Ипак йўли дурдонаси» Ўзбекистон-Малайзия туризм форуми ўтказилди.
Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси илк бор АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган «New York Travel and Adventure Show 2025» туризм кўргазмасида қатнашяпти.
Япония пойтахтидаги Миллий санъат саройида жорий йил 23 январь -2 февраль кунлари бўлиб ўтаётган «Санъат - чегара ошиб» номли расмлар кўргазмасида Ўзбекистон болалари расмлари бурчаги ташкил этилди.
Ўзбекистон делегацияси 22 январда Мадридда ўз ишини бошлаган «FITUR» халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этяпти. Ушбу муҳим тадбир дунёнинг турли мамлакатларидан туризм соҳаси мутахассислари ва саёҳат ишқибозларини бирлаштирди.
Жорий йил 26-28 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қурилиш материаллари, инфратузилма, урбанизация ҳамда электротехника соҳаларига ихтисослашган «Big 5 Global» халқаро кўргазмаси ўтказилди.
2024 йил 25-27 ноябрь кунлари Туризм қўмитаси делегацияси Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган «Qatar Travel Mart» халқаро кўргазмасида мамлакатимиз миллий стендини намойиш этди.
Лондонда бўлиб ўтаётган «World Travel Market» туризм кўргазмаси доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва Euronews медиахолдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги делегаwия 2024 йил 5-7 ноябрm кунлари Лондонда туризм соҳасидаги энг йирик халқаро кўргазма ва ярмаркалардан бири «World Travel Market London – 2024»да иштирок этди.
Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида 20-юбилей «Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2024» кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади.