“Яшил энергия” учун аҳолига 8,9 млрд сўм субсидия берилди — Солиқ қўмитаси

    Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида 6 мингдан ортиқ жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланди.

    Маълумки, 2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

    Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, шу йилнинг январь-сентябрь ойларида 6 мингдан ортиқ жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 8,9 миллиард сўм (8,9 миллион кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олди.

    Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

    • Хоразм вилояти — 2,1 млрд сўм;
    • Қорақалпоғистон Республикаси — 1,5 млрд сўм;
    • Тошкент шаҳри — 1,2 млрд сўм.

    Субсидияни «Солиқ» мобил иловасининг «Кешбек» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates