Япониянинг об-ҳавони кузатувчи асосий сунъий йўлдоши ишдан чиқди

    Япониянинг об-ҳавони кузатувчи асосий сунъий йўлдоши “Химавари-9” (“Подсолнух-9”) қисман ишламай қолди ва баъзи суратларни узатишни тўхтатди.

    Бу ҳақда Миллий метеорология бошқармаси маълум қилди.

    Қайд этилишича, Ер юзасидан инфрақизил нурланишни қайд этиш билан боғлиқ тасвирларни узатишда муаммолар юзага келган.

    Шу билан бирга, департамент маълумотларига кўра, тўфонлар, кучли ёмғир, кучли шамол, тўлқинли денгизлар ва ҳоказолар ҳаракати ҳақида огоҳлантиришларни узатувчи сунъий йўлдош қурилмалари нормал ишламоқда. Метеоролоргик бошқарма носозлик сабабини ҳали билмаслигини тан олди ва қачон тузатилиши мумкинлигини айта олмади.

    “Химавари” геостационар сунъий йўлдошлар туркумига оид бўлиб, уларнинг биринчиси 1977 йилда учирилган. Япониядан ташқари, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё, Австралия ва Янги Зеландиядаги метеорология бўлимлари ушбу қурилмалардан олинган маълумотлардан фойдаланади, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates