Японияда тўфон туфайли жабрланганлар сони 74 нафарга етди

    Японияда кучли “Шаньшань” тўфонидан жабр кўрганлар сони 74 нафарга етди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

    Аввалроқ 40 га яқин жабрланганлар ҳақида хабар берилган эди. Уч киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.

    Жануби-ғарбий Кюсу оролида 200 мингга яқин хонадон электр таъминотисиз қолмоқда. Бундан ташқари, тезюрар йўлларнинг 87 та участкаси ёпилган ва “Синкансэн” тезюрар поездлари ҳаракати тўхтатилди. Охирги икки кун ичида Японияда 700 дан ортиқ авиарейсбекор қилинди.

    Ҳозир Шаньшань Нагасаки префектураси ҳудудидан аста-секин шимоли-шарқий йўналиш бўйлаб ҳаракатланмоқда. Тўфон юз берган ҳудудда шамолнинг тезлиги сониясига 35-40 метрга етди.

    Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Кюсю оролининг бир қанча ҳудудларида ёғингарчилик интенсивлиги кунига 400-600 миллиметга етмоқда, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates