Хитойда ҳайдовчи автомобилда пиёдаларни уриб юборди, оқибатда ўнлаб одам жароҳатланди

    Хитой жанубидаги Гуандун вилоятидаги Чжухай шаҳрида 62 ёшли эркак йўлтанламас автомобилни оломон устига ҳайдади.

    Оқибатда ўнлаб одамларни жароҳатлади. Бу ҳақда Гонконгнинг “Синдао жибао” газетаси хабар бермоқда.

    “11 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19:48 атрофида автомобиль Чжухайнинг Сянчжоу туманидаги спорт маркази яқинида кўплаб пиёдаларни уриб юборди, кейин эса қочиб кетди”, дейилади хабарда.

    Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилди, расмий манбаларда ҳозирча ўлим ҳақида хабар йўқ.

    Қайд этилишича, полиция воқеа жойига тезда етиб келган ва Фан фамилияли 62 ёшли ҳайдовчини қўлга олишга муваффақ бўлган ва у ҳибсда сақланмоқда.

    Полиция жиноятчининг ҳаракатлари сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда, деб хабар берамоқда report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates