Хитой: кўчки оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди

    Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань вилоятидаги Гардзе-Тибет автоном округининг Кандин уездида содир бўлган сув тошқини оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 17 киши бедарак йўқолди.

    Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

    Табиий офат 3 август куни эрта тонгда юз берди. Сел кўприкни вайрон қилиб, иккита магистрал туннелни тўсиб қўйди. Жиди қишлоғидаги уйлар ҳам зарар кўрди.

    Агентликнинг қайд этишича, кўприкнинг қулаб тушиши туфайли ичида 11 киши бўлган 4 та автомобилни сел олиб кетди. Улардан 3 нафари ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди, 1 нафари қутқарилди, қолган 7 нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида. Жидида 7 киши ҳалок бўлди, 10 киши бедарак йўқолди.

    Қидирув-қутқарув ишлари табиий офат зонасида давом этмоқда, мазкур ҳудуддаги баланд тоғлар туфайли жараён мураккаблашмоқда. Қидирув амалиётида дронлардан фойдаланилмоқда, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates