Хитой билан олий таълим ва рақамли технологиялар йўналишларида ҳамкорлик ўрнатилади

    Таълим 16 феврал 2024 1173

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шаҳло Турдикулова Хитойнинг «Shenzhen Zhilai Education Technology» компанияси раҳбари Ли Чен ва «Guangzhou Silkroad thinktank tec Co.,Ltd» компанияси бош директори Жиан Лан билан учрашди.

    Томонлар мамлакатимиз таълим йўналишида янги технологиялардан фойдаланиш мақсадида ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

    Хитой томони жорий йил 25 январда Шэньчжэн шаҳрида ўтказилган «Ўзбекистон-Хитой» инвестиция форуми ва унда мамлакат раҳбари иштироки ҳамда мамлакатга инвесторларни жалб этиш таклифини юқори баҳолаб, Ўзбекистонда олий таълим ва рақамли технологиялар йўналишларида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    Томонлар ҳамкорлик масалаларида амалий ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates