“Биз ушбу лойиҳани бошлаганимизда, буни эртак деб ҳисоблаб, ишонмаганлар бўлди. Бироқ бугун барчангиз бу амалга ошириладиган лойиҳа эканлигига гувоҳ бўляпсиз. 27 декабрь куни мазкур йўл қурилиши бўйича расмий ишлар бошланади. Бу Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган стратегик кўприкка айланади”, деди президент.
Май ойида Садир Жапаров уч давлат ўртасида темир йўл қурилиши 2024 йил октябрь ойида бошланиши ҳақида хабар берган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун давлатлар 51 фоизи Хитой, 24,5 фоиздан Қирғизистон ва Ўзбекистон улушидан иборат бўладиган қўшма компания тузишга келишиб олишди.
2024 йил июнь ойида уч давлат вакиллари темир йўл қурилиши бўйича келишувни расман имзолаган ва молиялаштириш шартларини белгилаган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 665 миллион долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради vesti.kg.