Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги Конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

    Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) (Женева, 1970 йил 24 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

    Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада кенгайиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

    Конвенцияда меҳнат муносабатларида ходимларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари, шу жумладан, дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш чораларини янада кучайтириш каби масалалар назарда тутилмоқда.

    Конвенция барча соҳаларда ишлайдиган ходимларга дам олиш ва ишлаш қобилиятини қайта тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ҳар иш йили учун бериладиган таътилларни таъминлашга замин яратади.

    Қайд этилганидек, шу кунга қадар ушбу Конвенция 38 та давлат томонидан ратификация қилинган.

    Конвенциянинг қабул қилиниши келгусида халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини янада юксалтиришга ҳамда халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини юқори поғоналарга кўтаришга имкон яратади.

    Шунингдек, барча соҳаларда ишловчи ходимларнинг дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни амалиётга самарали жорий этишга хизмат қилади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates