UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди

    Саноат 16 сентябр 2024 594

    UzAuto Motors бош директори Бу Инге Андерссон иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот порталида маълум қилинди.

    Билдирилишича, UzAuto Motors бош директори Бу Инге Андерссон Жамиятнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган.

    Шундан келиб чиқиб, унга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан иш ҳақининг 5 фоиз миқдорида жарима тариқасидаги интизомий жазо чораси қўлланилган.

    Қарор ижросини таъминлаш чораларини кўриш Жамиятнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти директори (И.Абдуллаев) ва Молия директорига (И.Раджабов) юклатилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates