Ухлаб қолган ҳайдовчи ЙХТга учради

    Сирдарёда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида тўхтаб турган юк машинаси тагига кириб кетди. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 19 июнь куни соат 05:30 ларда Сардоба тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлининг 931-км.да содир бўлган.

    Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Нексия 1" русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарув пайти ухлаб қолиб, йўл четида турган "МАН" русумли юк машинасига урилди.

    Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи жароҳат олиб, тиббиёт бирлашмасига ётқизилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates