Лого Лого-пв-уз

    Цитрус мевалар, кешю ёнғоғи ва хурмо импорти ҳажми ошган

    Бунга қандай омиллар сабаб бўлган?

    Айни саволга жавоб топиш мақсадида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2018-2022 йилларда цитрус мевалар (киви, мандарин, апельсин), кешю ёнғоғи ва хурмо импортини таҳлил қилди.

    Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилда юртимизга ушбу мевалар импорти 2018 йилдагига қараганда сезиларли даражада ошган. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлган.

    Биринчидан, республикамиз иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва аҳоли сонининг ортиши. Хусусан, 2018-2022 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача ўсиш суръати 5,3 фоизни, аҳоли сонининг ўсиш суръати эса 1,9 фоизни ташкил этди.

    Иккинчидан, қулай макроиқтисодий шароит. Ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига улуши 2018 йилдаги 1604 доллардан 2022 йилда 2255 долларга кўтарилди. Бу ҳам 2018-2022 йилларда аҳоли реал умумий даромадларининг 32,1 фоиз ошишига замин яратди.

    Учинчидан, импорт божхона тўловларини нолга тушириш. Жумладан, 2021 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда цитрус меваларни олиб киришда ноль божхона ставкаси тартиби жорий қилинди ва бу муддат бир неча бор узайтирилди. Айни чоғда нолга тенг ставка 2024 йилнинг 1 январигача амал қилади.

    Тўртинчидан, озиқ-овқат чакана савдосини ривожлантириш. Маркетинг тадқиқотларига кўра, 2015–2021 йилларда республиканинг замонавий чакана савдо бозори йилига ўртача 17 фоизга ўсган. Савдо ҳажмининг 58 фоиздан ортиғи чакана озиқ-овқат савдосининг улушига тўғри келган. 2026 йилга бориб, Ўзбекистон бозоридаги замонавий чакана савдонинг улуши деярли икки баробар ошиши мумкин.

    2022 йилда цитрус мевалар ва ёнғоқлар импорти ҳажми 2018 йилдагига нисбатан қуйидагича ошган:

    Кешю ёнғоғи - 8,2 баробар;

    Хурмо - 7,6 баробар;

    Мандарин - 6,6 баробар;

    Киви - 4,7 баробар;

    Апельсин - 3,9 баробар.

    ➖ Гарвард университети Жамоатчилик соғлигини сақлаш мактаби тадқиқотига кўра, цитрус мевалар саломатлик учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Жумладан, уларнинг таркибида С витамини, шунингдек, юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатадиган ва сурункали юрак ва қон-томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи флавоноидлар катта миқдорда мавжуд.

    ➖ Кешю ёнғоғи мис ва магнийга бой бўлиб, суяк мустаҳкамлигини оширади.

    ➖ Хурмо таркибида кўп миқдорда полифеноллар (антиоксидантнинг бир тури) мавжуд бўлиб, улар танани саратоннинг айрим турларидан, шунингдек, диабет ва юрак - қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates