Триатлончиларнинг Олимпиададаги иккинчи сузиш машғулотлари Сенада сув сифати ёмонлиги туфайли бекор қилинди

    Триатлончиларнинг душанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган иккинчи сузиш машғулотлари Сена дарёсида сув сифати ёмонлиги сабабли бекор қилинди.

    Бу ҳақда Олимпиада ташкилий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Якшанба куни ташкилотчилар ана шундай қарорга келишди.

    “Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси, Халқаро триатлон федерацияси, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари сув сифати даражаси етарли даражада кафолатланмагани учун триатлон бўйича кириш тадбирининг сузиш қисмини бекор қилишга қарор қилди”, дейилади хабарда.

    Навбатдаги триатлон мусобақалари 30 ва 31 июл кунларига белгиланган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates