Тошкент шаҳрида «Ички туризм ярмаркаси» ўтказилди

    Туризм 30 август 2024 564

    Тошкент шаҳридаги «Сузук ота» мажмуасида кенг қамровли ярмарка ташкил этилди.

    Тадбирдан кўзланган мақсад — ички туризм йўналишидаги туроператорлар маҳсулотларини сайёҳларга тақдим этиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, зиёрат ва тиббий туризмини ривожлантиришдир.

    Мазкур ярмаркада юртимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, касаба уюшмалар, туризм соҳасидаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари, тижорат банк ва суғурта компаниялари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, ўз маҳсулотлари тақдимотларини ўтказдилар.

    Ички туризм йўналишида фаолият юритувчи корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) ва «тадбиркор билан мижоз» (B2) механизмлари асосида учрашувлар ташкиллаштирилиб, шартнома ва келишувлар имзоланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates