Тожикистонда 5 магнитудали зилзила юз берди

    Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида 5 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар берди Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази.

    Унга кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 12:29 да 30 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Хоруғ шаҳри яқинидаги Тоғли Бадахшон вилоятида қайд этилган. Ерости силкинишлари Душанбеда сезилмади.

    Республика Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.

    ТАСС хабарида қайд этилганидек, “зилзила марказида зилзила кучи 5 баллни, Хоруғ шаҳрида эса 3-4 баллни ташкил этди”. Тожикистон Миллий фанлар академияси геофизика хизмати қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази Хоруғдан 32 километр шимоли-шарқда жойлашган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates