«Татнефть» ОАЖ билан ҳамкорликни кенгайтиришга келишилди

    Саноат 17 декабр 2024 391

    Жорий йил 17 декабрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Татнефть» ОАЖ бош директори Наиль Маганов билан учрашди.

    Суҳбат чоғида компаниянинг мамлакатимиздаги лойиҳаларининг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Хусусан, компаниянинг кимё саноатидаги фаолияти атрофлича муҳокама этилди. Объектларни муваффақиятли ишга тушириш ва режалаштирилган қувватларга чиқаришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга собит қолишларини билдириб, муҳокама этилган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан самарали ҳамкорлик қилиш механизмини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.