Тарихни тирилтирган янги асар

    Маданият 21 январ 2025 239

    “Адабиёт” нашриётида Норқобил Жалил ва Рўзимбой Ҳасан ҳаммуаллифлигида “Генерал Жўрабек: давр ва қисмат” деб номланган асар нашр этилди.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилган асар кўламини Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос Иброҳим Ғофуров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад каби адабиётимизнинг таниқли вакиллари тақризи остида чоп этилганидан ҳам билиш мумкин.

    Асар 1840 йилда Китоб шаҳри яқинидаги Гулгунпўш қишлоғида туғилган Жўрабек Қаландар қори ўғлининг аянчли тақдири ҳақида.

    Асарда келтирилишича, Жўрабекнинг улкан ҳарбий салоҳият соҳиби эканидан ташқари чин маънода маърифатпарвар инсон сифатида ҳам эл-улус орасида обрў қозонганига қуйидаги мисоллар яққол далил бўла олади: у беклик даврида Китобда барпо қилган улкан кутубхона таърифи бутун Шарқ заминига ёйилган.

    Мазкур китобда XIX асрнинг иккинчи ярми, XX аср бошларида қадим Туркистон заминида рўй берган воқеалар, уч хонлик-амирликнинг туганмас можаролари, тахт ва бойлик талашиш ортидан келиб чиққан уруш-низолар таҳлил қилинган.

    Дарҳақиқат, тарих – инсониятнинг ортга қайтариб бўлмайдиган, қайта ёзилмайдиган нодир ўтмиши, кашф этилмаган буюк хазина. Аёнки, холис ва ҳаққоний, адолатли ёритилган тарихий ҳақиқатларгина халқнинг бебаҳо мулкига айланади. Шу маънода шўролар замонида “ғоят зиддиятли ва мураккаб шахс” сифатида талқин қилинган ҳарбий арбоб, маърифатпарвар инсон Жўрабек Қаландар қори ўғли тақдири ҳақида мустақиллик даврига келибгина тўғри, холис баҳони айтиш имконига эга бўлдик.

    Ушбу китобда муаллифлар бир ярим асрдан кўпроқ давр аввал Туркистон заминида рўй берган ҳодисотлар, тахт ва мансаб, бойлик талашиш ортидан келиб чиққан уруш-низолар, талотумларни бугунги кун назари билан таҳлил ­қилган.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates