Сув – гавҳар, илм – зафар

    БААда нуфузли совринни қўлга киритган Тошкент Президент мактаби ўқувчиларига.

    Сув – гавҳар, илм – зафар,

    Ҳавас қилгай ёш-қари.

    Сувни азиз билган, эй

    Элнинг мард ўғлонлари.


    Сувсиз ер – жонсиз вужуд

    Мардсиз эл – манзилсиз йўл.

    Манзилга етмоққа ҳам

    Сиздай йигитлар масъул.


    Муаммога ечим тутган

    Асилбек, Паҳлавонлар.

    Илм йўлида маёқ бўлган

    Ҳам устоз Соҳибхонлар


    Икки ўзбек ўғлон бермиш

    Келажакнинг таъбирин.

    Барака сув – ёмғир сувин

    Қайта ишлаш тадбирин.


    Президент мактабининг

    Номин улуғлаб келган.

    Шайх Ноҳаён ҳузурида

    Юрт шаънин баланд қилган.


    Сувчи – заргар, деган эл

    Эъзозлар, тутгай улуғ.

    Заргарнинг қадрин билган

    Шу элга минг бор қуллуқ.


    Илмни баланд тутган,

    Номингизга шараф-шаън.

    Юксалар, обод бўлар

    Сизлар билан бу Ватан.

    ***

    Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида “Zayed Sustainability Prize” танловида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари ўз ихтиролари билан ғолиб деб топилди. Уларга мукофотни БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

    Тақдирлаш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, ғолибларни ғалаба билан қизғин табриклади.

    Танловда Президент мактаби ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизовнинг ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси “Глобал ўрта мактаблар“ номинацияси бўйича ғалабани қўлга киритган.

    Куни кеча Тошкентда икки нафар ўқувчининг ота-онаси ва устозига Президент номидан мукофотлар топширилди. Шунингдек, уларга BYD автомобиллари ҳам совға қилинди.

    Ғолибларни чин дилдан табриклаб, уларнинг келгуси ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!


    Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates