Сурхондарёда эко-талабларга жавоб бермайдиган 2 та корхона фаолияти тўхтатилди

    Корхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари эскиргани сабабли атмосферага зарарли ташламаларнинг меъёридан ортиқ чиқарилаётгани маълум бўлди.

    Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси томонидан асфальт ишлаб чиқарадиган «Бойсун туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» ҳамда «Шеробод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси»да экологик текширувлар ўтказилди.

    Текширув давомида корхоналарда Бойсундаги корхонада чанг-газ тозалаш ускуналари фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, заводдан чиқадиган чанг-газларни ушлаб қолувчи фильтрлар ва сув пуркаш орқали чангларни ушлаб қоладиган ускуналар ўрнатилмаганлиги аниқланди.

    Шеробод корхонасида эса чанг-газ тозалаш ускунаси эскирганлиги сабабли атмосферага зарарли ташламаларнинг меъёридан ортиқ чиқарилаётгани маълум бўлди.

    Маълумот учун, жорий йилнинг 29 январь куни давлатимиз раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган, унда жорий йил якунига қадар йирик саноат корхонасида замонавий чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш ва эскиларини алмаштириш, ҳавога чанг ташлаш даражаси юқори бўлган корхоналарда фильтрларни янгилаш вазифаси қўйилган.

    «Бойсун туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» ҳамда «Шеробод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси»га нисбатан, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 4-24-моддалари талаби бузилганлиги, қатор камчиликлар аниқланганлиги сабабли МЖтКнинг 86-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Корхоналар фаолияти 10 кун муддатга — мавжуд муаммолар ҳал этилиб, фильтрлаш асбоб-ускуналари ўрнатилгунига қадар тўхтатилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates