Маълумот ўрнида, Азиз Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми а-банди, в-банди, 205-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми а-банди, 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми а-банди, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми а-бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Вазир 2023 йилнинг декабрь ойида Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномасига асосан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ажрими билан қамоққа олинган эди.