Собиқ ҳоким 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Уй-жой коммунал хўжалиги вазири (2017-2021 йиллар) ва Нурафшон шаҳар ҳокими (2021-2023 йиллар) лавозимида ишлаган Музаффар Солиев 7 йилга қамалди.

    Қайд этилишича, судланувчи вазир лавозимида ишлаш чоғида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, сохта ҳужжатлар тузиш, улардан фойдаланиб, хўжалик юритувчи субъектлар орқали пул маблағларини нақдлаштириб, уларни уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаш орқали моддий даромад орттириш билан шуғулланган.

    Суд ҳукмига кўра, Музаффар Салиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а,в» бандлари (Жуда кўп миқдорда ва уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми «а,б» бандларида (Мансаб сохтакорлиги / такроран ёки хавфли рецидивист томонидан / уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

    ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган қўшимча жазони тўлиқ қўшиш, асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил унга 3 йил муддатга мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Шунингдек, айбдорлардан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни давлат фойдасига солидар тартибда ундириш, Салиев номига расмийлаштирилган Lada Pickup, Tracker автомобиллари, 2 та хонадон, битта ҳовли, 14,6 минг долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилиши белгиланган.

    Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши ва бу муддат 2023 йил 6 апрель санасидан ҳисобланиши қайд этилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates