Имзолаш маросимида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва «Sinoma EC International Investment Co. Ltd» компанияси бош директори Тсзо Даюн иштирок этди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланганидек, лойиҳанинг ишга туширилиши «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясида қайта тикланадиган энергия манбаларини 25 минг мегаваттга ва мамлакат умумий истеъмолидаги улушини 40 фоизга етказиш бўйича мақсадларга эришиш йўлидаги навбатдаги катта қадам бўлади.
Маълумот учун: Sinoma EC International Investment Co. Ltd 1987 йилда ташкил этилган Sinoma Energy Conservation Co. Ltd компаниясининг шўъба корхонасидир. Компаниянинг капиталлашуви $ 600 миллиард, ишчилар сони 2 000 нафарни ташкил этади. Компания саноат объектларининг чиқинди газларидан иссиқлигидан фойдаланадиган WHR электр станцияларини, шунингдек, биомасса электр станцияларини, геотермал ва қуёш электр станцияларини қуришга ихтисослашган. Компания портфелига бутун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ амалга оширилган лойиҳалар киради.