Шерзод Асадов Президентнинг Конституция куни муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан бугун тантанали тадбир ташкил этилди.

    Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга байрам табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

    Давлатимиз раҳбарининг қутловида бутун халқимизга самимий тилаклар изҳор этилиб, мазкур айём сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётимизда катта ўзгаришлар амалга оширилаётган тарихий бир шароитда ўтаётгани таъкидланган.

    Ушбу муҳим ўзгаришлар алоҳида қайд этилиб, ислоҳотларни жадал давом эттириш, янгиланган Конституциямиз нормаларини ҳаётга татбиқ этиш бундан буён ҳам эътибор марказида бўлиши айтилган.

    "Халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли ва амалий ифодаси бўлган Асосий Қонунимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддаси ва қоидасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиб, тўлақонли ижро этиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланишини истардим", - дейилади Президентимиз табригида.

    Байрам тадбирида Олий Мажлис аъзолари, Президент Администрацияси, давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates