Сенат Раиси форум доирасида парламент палаталари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди

    Сенат Раиси форум доирасида парламент палаталари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

    Марказий Осиё давлатлари иккинчи парламентлараро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон парламентлари палаталари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

    Учрашувларда минтақамизда қайд этилган натижалар, шубҳасиз, давлатлар раҳбарларининг ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли рўй бераётганини алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, муҳокамалар давомида парламентлараро алоқаларни янги мазмун билан бойитиш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишда парламент назоратидан унумли фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

    Бу борада парламентлараро дўстлик гуруҳлари ва ҳамкорлик комиссиялари фаолияти самарадорлигини янада ошириш лозимлиги қайд этилди.

    Шу билан бирга, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates