Сенат қўмитаси муҳим халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш масаласини қўллаб-қувватлади

    Унда сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари раислари, экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Жорий йил 25 сентябрда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида муҳим қонунлар дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

    Мажлисда “Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) (Женева, 1970 йил 24 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

    Мазкур халқаро ҳужжат 38 та давлат томонидан ратификация қилинган.

    Конвенцияда меҳнат муносабатларида ходимларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқларини, шу жумладан, дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш чораларини янада кучайтириш каби масалалар назарда тутилган.

    Шунингдек, мажлисда сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимни (Сиан, 2023 йил 18 май) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, Битимда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматларининг икки томонлама ҳамкорлиги жараёнида томонлар бир-бирига ҳар қандай шаклда берадиган (оладиган), шунингдек шаклланган махфий ахборотларни ўзаро ҳимоя қилишни таъминлашга оид масалалар ўз аксини топган.

    Кун тартиби доирасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates