Ҳолат юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Кўкдала тумани солиқ инспекциясининг ходимлари 2024 йил 12 август куни тумандаги “Хондамир фаровонлик файзи” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида таомланишган ва тўловни қарз сифатида ёздириб кетиб, 14 август куни қарз тўланган.
“Хондамир фаровонлик файзи” МЧЖнинг буджетдан 8 272 730 сўм солиқ қарзи мавжудлиги сабабли солиқ инспекцияси ходимлари Q.Normurodov ва А.Маматовлар 2024 йил 8 августдаги 713148-сон қарор асосида 19- августда мол-мулк хатловига борганида, жамият иш юритувчиси А.Янгибоев томонидан қаршилик кўрсатилган.
Шундан сўнг, солиқ ходимлари ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этган. Жиноят ишлари бўйича Кўкдала тумани суди томонидан жамият иш юритувчиси А.Янгибоевга 6 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси тайинланган. Ушбу қарордан норози бўлган фуқаро А.Янгибоевнинг аризасига асосан апелляция шикоятидан сўнг жазо чораси 3 суткага камайтирилган.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.