Польшада иккита поездда ёнғин содир бўлди, мингга яқин одам эвакуация қилинди

    Польша ғарбидаги Познань шаҳридаги станцияда юз берган ёнғин туфайли юк ва йўловчи поездларига зарар етди.

    Бу ҳақда PAP агентлиги полицияга таяниб хабар берди.

    Маълумотларга кўра, мингга яқин одам эвакуация қилинди, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

    Қайд этилишича, ёнғин юк поездининг вагонларидан бирида бошланган, унинг ичида электроника ўрнатилган юк машинаси бўлган. Ёнғин унинг яқинидаги поездга ўтиб, алоқа тармоғига зарар етди, деб хабар беради report.az.

    Воқеа жойида 20 дан ортиқ ўт ўчириш бригадалари ишламоқда, дея хабар беради агентлик. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates