Париж Олимпиадасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда

    Париж Олимпиадасида учинчи спортчида коронавирус инфекцияси аниқланди.

    Sportschau газетасининг хабар беришича, германиялик енгил атлетикачи Мануэль Эйтелнинг коронавирусга таҳлили мусбат чиққандан кейин ўйинларни тарк этди.

    Маълумотларга кўра, унинг ўрнини Тилль Стейнфорт эгаллайди.

    Эйтель 27 ёшда ва енгил атлетика бўйича Европа чемпионатида (2024) умумий ҳисобда еттинчи ўринни эгаллади. Париж Олимпиадасида енгил атлетика мусобақалари 1 – 11 август кунлари бўлиб ўтади.

    Аввалроқ сузувчилар – буюк британиялик Адам Пити ва австралиялик Лани Паллистер коронавирусга чалинганди. Олимпиада бошланишидан олдин яна беш нафар австралиялик сув полочисида ҳам коронавирус аниқланган эди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates