Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    Тошкентда Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг ижара асосида ажратилган 2 га ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

    Департаментнинг Тошкент шаҳри Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро П.Д. ва бошқалар ушланган. Аниқланишича, улар ўзаро тил бириктириб, А.Д. ва Х.Н. исмли фуқароларга Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигига тегишли ер майдони ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратилган 2 гектар ер майдонини 61 000 долларга сотишга келишган. Ер майдони ҳужжатларини танишлари ёрдамида номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Андижон вилоятидаги ҳолатда фуқаро Н.Т. фуқаро А.П.нинг яқин қариндошига Асака тумани «Ёшлар саноат зонаси» ҳудудидан ажратилган 5 сотих ер майдонини гўёки туман ҳокимлигида ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилган. ДХХ ва департамент тадбирида хизмати эвазига 20 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Андижон вилоятидаги ҳолатда фуқаро Н.Т. фуқаро А.П.нинг яқин қариндошига Асака тумани «Ёшлар саноат зонаси» ҳудудидан ажратилган 5 сотих ер майдонини гўёки туман ҳокимлигида ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилган. ДХХ ва департамент тадбирида хизмати эвазига 20 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро А.Б.нинг ишончига кириб, унга Янгибозор тумани “Халқобод” массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 6 сотих майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 17,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates