Ўзбекистонга 7 ойда қанча сайёҳ ташриф буюргани маълум бўлди

    Шу йилнинг январь июль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 фоизга ошган.

    Бу ҳақда Cтатистика агентлиги маълум қилди.

    Cтатистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг ўтган 7 ойида жами 4,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 фоизга ошган.

    Шунингдек шу йилнинг январь июль ойларида энг кўп Ўзбекистонга Қирғизистондан (1,2 млн нафар), Тожикистондан (1,2 млн нафар), Қозоғистондан (845,8 минг нафар), Россиядан (442,1 минг нафар) Туркманистондан (83,7 минг нафар), Туркиядан (62 минг), Хитойдан (35,5 минг), Ҳиндистондан (33,3 минг), Жанубий Кореядан (23,9 минг) ҳамда Италиядан (19,5 минг) ва бошқа давлатлардан (211,2 минг) нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates