Ўзбекистонда Япония билан ҳамкорликда халқаро университет ташкил этилиши мумкин

    Бу бўйича дастлабки келишувга эришилди.

    2024 йил 28 октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Япония давлат университетлари ассоциацияси президенти, Сукуба университети раҳбари Нагата Кёсуке бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасида таълим ҳамда илм-фан соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари юқори баҳоланди. Шунингдек, ушбу соҳалардаги ишларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Қўнғиротбой Шарипов ва Нагата Кёсуке томонидан Ўзбекистон таълим тизимининг ривожига ҳисса қўшадиган янги халқаро университетни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

    Томонлар, шунингдек, университетни ташкил этиш учун зарур техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳни тузишга келишиб олдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates