Ўзбекистон ва Вьетнам туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

    Туризм 9 сентябр 2024 1099

    Бугун, 9 сентябрда Тошкент шаҳрида жойлашган «InterContinental Tashkent» меҳмонхонасида Вьетнам Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Мазкур форум икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Вьетнамда тарғиб этиш ва Ўзбекистон-Вьетнам туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

    Бизнес-форумда Ўзбекистон ва Вьетнамнинг давлат ва хусусий сектор вакиллари, жумладан, ҳукумат вакиллари, бизнес раҳбарлари ва инвесторлар, шунингдек, икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

    Тадбирда жорий йил 27 октябрдан бошлаб Тошкент ва Вьетнамнинг Фукуок ороллари ўртасида «Uzbekistan airways» авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри авиарейслар фаолияти йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинди.

    Мунтазам равишда ҳафтада икки маротаба амалга ошириладиган рейслар орқали қишки туризм мавсумида Вьетнамдан мамлакатимизга сайёҳлар оқимининг оширилиши, шунингдек, учинчи давлат фуқароларининг мамлакатимиз орқали Фукуок оролларига етиб олишлари ҳамда у ерда дам олаётган бошқа давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келишлари учун қулай имкониятлар яратилади.

    «2023 йилда Вьетнам Республикасидан Ўзбекистонга 2 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткич бир неча карра ортиши кутиляпти. Бунда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади. Вьетнам давлатида юртингизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қайд этишим лозим. Бу эса икки томонлама сайёҳлар алмашинувида манфаатлидир», — деб айтиб ўтди Вьетнам расмийси Александра Нгуен.

    Форум давомида Ўзбекистон ва Вьетнам томонлари вакиллари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар. Форум Ўзбекистон ва Вьетнам сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумларини имзолаш маросими билан якунланди.

    Ўзбекистон-Вьетнам сайёҳлик бизнес-форуми икки давлат вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Форум иштирокчиларга ҳамкорлик ва инвестициялар учун янги имкониятларни ўрганиш учун платформа тақдим этди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates