Ўзбекистон ва Кувайт ташқи ишлар вазирлари ўзаро Англашув меморандумини имзоладилар

    Ташриф билан Ал-Кувайтда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла Али ал-Яҳё билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    "Ҳамкасбим, Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла Али ал-Яҳё жаноблари билан биргаликда икки томонлама кун тартибимиздаги барча йўналишларни муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Шубҳасиз, Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги шерикликда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд.

    Иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш, минтақаларимиз ўртасидаги боғликликни кенгайтириш, мунтазам алмашинувларни фаоллаштириш, ўзаро шартномавий-ҳуқуқий асосни кучайтириш, халқларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш устувор вазифаларимиздан бўлиб қолмоқда.

    Шунингдек, икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш институтлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув меморандумини имзоладик".

    ТИВ маълумотига кўра, ташриф давомида қатор икки томонлама музокаралар, етакчи тадбиркорлар билан учрашувлар ва Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форумида иштирок этиш режалаштирилган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates