Олий Мажлис Сенатида Малайзия парламенти Сенати Раиси ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

    Бугун Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Малайзия парламенти Сенати Раиси ўринбосари Нур Жазлан Моҳамад билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида томонлар кейинги йилларда Малайзия ва Ўзбекистон раҳбарларининг ўзаро муносабатлари мустаҳкамланаётгани, бунинг натижасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб, янги даражага кўтарилганлиги алоҳида таъкидлади.

    Жумладан, Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар натижасида инвестиция муҳити ижобий томонга ўзгаргани меҳмон томонидан алоҳида қайд этилди.

    Ўз навбатида, бу борадаги ҳамкорликни кенгайтиришда парламент институтидан кенг фойдаланиш масалалари ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, тарихий қадриятлар инобатга олинган ҳолда ислом цивилизациясини ўрганиш ва ривожлантириш йўналишида илмий-тадқиқот лойиҳаларини ҳамкорликда олиб бориш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Мулоқот давомида туризм ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳам алоқаларни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат халқларини бирлаштирувчи маданий тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates