Президент фармонини имзолади, унга кўра, Конституциянинг 70-моддаси 1-қисми 2-бандига мувофиқ, Одилбек Алешович Қосималиев Вазирлар Маҳкамаси раҳбари — Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланди.
У аввал Оқилбек Жапаровнинг биринчи ўринбосари бўлган.
Одилбек Қосималиев 1960 йил 1 декабрда Иссиқкўл вилояти, Туп тумани Долон қишлоғида туғилган.
1984 йилда Ленинград молия-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2015-2018 йилларда Қирғизистон молия вазири бўлган.
2021-2022 йилларда – Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари.
2022 йил июнь ойида у Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди, деб хабар беради 24.kg.