Саҳрои Кабирнинг Нигер секторида жойлашган, одатда Африкадаги энг иссиқ ва қуруқ шаҳарлардан бири ҳисобланган Агадес шаҳри сув остида қолди.
Миллий фуқаро мудофааси хизматининг қайд этишича, энг кўп зарар кўрган ҳудудлар – Тауа ва Маради, уларда мос равишда 87 ва 86 киши қурбон бўлди. Мамлакатда 73 мингдан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлди, деб хабар беради report.az.