Нанайга туризм қишлоғи мақоми берилди

    Туризм 31 август 2024 462

    Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жойлашган Нанай қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берилди.

    Тадбир давомида ҳудудда фаолият юритаётган бир неча дам олиш масканлари, уй меҳмонхоналари кўздан кечирилди.

    Таъкидланишича, қишлоқ ҳудудида туризмни ривожлантириш, сайёҳларга шароит яратиш мақсадида сўнгги 5 йил давомида 150 дан ортиқ меҳмон уйлари, 2 та хостель, саломатлик йўлакчалари бунёд этилган. Барпо этилган 22 та сунъий шаршара эса қишлоқнинг туристик жозибасини янада оширди.

    Бундан ташқари ҳудудда осма кўприк, дор йўли ҳамда ёзги сирпанчиқ йўлакчаси йўлга қўйилиб, сайёҳларга қулайликлар яратилди.

    Жорий йил ҳолатига кўра туристик масканга 20 мингга яқин хорижий, 220 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди.

    Шунингдек, ҳозирги кунда қишлоқ ҳудудида 87 та лойиҳа амалга ошириляпти, 18 та туризм объектлари барпо этилиб, 298 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates