Мўғулистон билан қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорлик янада кенгайтирилади

    Жорий йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мўғулистон Давлат Буюк Хурали депутати, “Мўғулистон-Ўзбекистон” парламентлараро гуруҳи раиси, Ўзбекистондаги парламент сайловларида Мўғулистондан кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилаётган Сухбаатар Эрденебат билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда Мўғулистон – Ўзбекистон парламентлараро гуруҳи масъул ходимлари, Мўғулистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Дааданхуу Батбаатара ва Мўғулистон Бош сайлов комиссияси раиси Пурвеегиин Делгернаран ҳам иштирок этди.

    Суҳбат чоғида томонлар олий даражада эришилган келишувларни босқичма-босқич ва ўз вақтида амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида декабр ойида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказишга тайёрлик билдирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон ўртасида имтиёзли савдо масалалари, инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ва икки давлат ўртасида саноат кооперацияси дастури муҳокама этилиши режалаштирилган.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва муҳокама қилинган йўналишларни амалга оширишни жадаллаштиришга тайёрлигини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates