“Машинамга қани қўлингни теккизгинчи“ — солиқдан қарзи бор фермернинг машинаси хатланди

    Фарғонада солиқчиларга “Машинамга қани қўлингни теккизгинчи“ — деб дўқ қилган фермернинг, “LADA Vesta Cross” русумли автомашинаси солиқ қарздорлигини тўламаганлиги сабабли хатланди.

    Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

    Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими томонидан солиқ қарздорликларини ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Фарғона вилоятидаги ижро ҳаракатларининг бирида давлат бюджети олдида солиқ қарздорлигини ўз вақтида тўламаган фермер хўжалиги раҳбарининг “LADA Vesta Cross” русумли автомашинаси бўлим давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 30-сентябрь куни хатловга олиниб, жарима майдончасига қўйилди.

    Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор фермер хўжалиги раҳбарига автотранспорт воситаси тегишли тартибда баҳолатилиб, келгусида электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилиши, сотувдан тушган пул маблағлари давлат бюджетига ўтказилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates