Лого Лого-пв-уз

    Маккада «Ўзбекистон» биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилади

    Бизнес 24 ноябр 2023 608

    Янги ташкил этилаётган ресторанга бош ошпаз, нонвой ва бошқа ходимларни Ўзбекистондан жалб этишга келишиб олинди. 

    Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигида Саудия Арабистонида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ватандошимиз Хайрулло Икромов билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда яшаётган ватандошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, инвестициявий ва сайёҳлик муҳитининг жозибадорлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Ўз навбатида, Хайрулло Икромов Ўзбекистонда кечаётган янгиликларни доим кузатиб боришини, жумладан, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида эришилган юксак натижалар билан фахрланишини таъкидлади.

    «Хорижда узоқ йиллардан бери ресторан бизнеси билан шуғулланиб келаман. Маккада ўзбек миллий таомларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу шаҳарнинг марказий қисмида янги тамаддихона очаяпмиз. Ушбу ресторанга «Ўзбекистон» деб ном қўйдик», деди у.

    Янги ташкил этилаётган ресторанга бош ошпаз, нонвой ва бошқа ходимларни Ўзбекистондан жалб этишга келишиб олинди.

    Макка шаҳридаги «Ўзбекистон» биринчи миллий таомлар ресторанининг расмий очилиш маросими 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates