Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича Шу йилнинг 15 сентябрь куни Бектемир туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари сержант М.Тўрабоев ва сержант Д.Қутибоевлар томонидан "LEXUS" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда йўловчиси 27 ёшли Шаҳбоз исмли шахснинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари, ходимларда шубҳа уйғотган. 2 нафар холислар иштирокида текширилганда унинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон наркотик моддасига ўхшаш модда топилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилди.