Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди

    Республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалди. 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараяпти.

    Шундай бўлса-да, томчилаб суғориш жорий қилинди, деб ҳисобот берилган барча далаларда ҳам бу тизим ишламаяпти. Қорақалпоғистонда эса лазерли текислашга 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмасдан қолмоқда.

    Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

    Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

    Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates