Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасига таяниб хабар берди.
Исроил армиясининг босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Тулкарм ва Нур-Шамс қочқинлар лагерларига давом этган рейдлари оқибатида 400 дан ортиқ уй зарар кўрди, улардан 61 таси яшаш учун бутунлай яроқсиз ҳолга келган, 327 киши, жумладан, 123 нафар бола ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, лагерлардаги 2,6 километрдан ортиқ сув ва канализация тармоқлари бульдозер билан бузиб ташланди, оқибатда 33 000 дан ортиқ фаластинлик сувдан маҳрум бўлди, деб хабар беради tass.ru.