Ислом Каримов хотираси ҳамиша ёдда

    2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

    Ислом Каримов мамлакатимиз мустақиллигини эълон қилган ва уни тараққиёт йўлига олиб чиққан етакчидир. Давлатимиз раҳбари Мустақиллик байрамидаги нутқида бунинг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

    "Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик".

    Шундай қутлуғ кунда давлатимиз мустақиллиги учун курашган ва унга хизматлари сингган ватанпарвар инсонлар хотирасини миннатдорлик билан ёдга олишимиз табиийдир. Биринчи Президентимиз тарихнинг туб бурилиш палласида, оғир даврда мамлакатимизга раҳбарлик қилган эди.

    Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентимизнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.

    Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам Биринчи Президентимиз ҳайкалига гуллар қўйди.

    Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates